Сурхондарёда уйини онлайн қимор бункерига айлантирган шахс ушланди
Crime
−
10:37 411 2 minutes
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи фуқаро ўз уйида яширин бункер ташкил этиб, уч нафар шериги билан биргаликда YouTube орқали ноқонуний онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Аниқланишича, Сурхондарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари интернет ресурсларини мониторинг қилиш давомида YouTube платформасидаги каналлардан бирида онлайн қимор ўйинлари ташкил этилаётганини аниқлаган. Текширувларда ушбу фаолият Ангор туманида яшовчи фуқаро томонидан йўлга қўйилгани маълум бўлган.
Термиз шаҳрининг Саховат маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи тўхтатилиб, унинг ёнидан яшил рангли, ўткир ҳидли, марихуанага ўхшаш модда топилган. Экспертизага олинган ушбу модданинг умумий оғирлиги 2,12 граммни ташкил этган.
Шундан сўнг, тергов ҳаракатлари доирасида гумонланувчининг Ангор туманидаги яшаш хонадонида тинтув ўтказилган. Натижада у уйида яширин бункер ташкил этиб, уч нафар шериги билан биргаликда ноқонуний онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келгани аниқланган. Ҳолатга алоқадор бўлиши мумкин бўлган ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Хонқа туманида яшовчи фуқаро ўз уйида танишларини йиғиб, пул тикиладиган қимор ўйини ташкил қилгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November