АҚШ Афғонистонда неча миллиардлик қурол қолдиргани маълум қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни шошилинч тарк этганида умумий қиймати 85 миллиард долларга тенг қуролларни мамлакатда қолдириб кетган. Бу ҳақда Россия Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.  

“Очиғини айтганда, бу 85 миллиардлик рақамлар шунчаки қўрқинчли. Рақамлар ҳақида ўйлаб кўринг: 22 минг зирҳли техника, 358 минг автомат, 176 артиллерия қуроли, 8 минг юк машинаси, транспорт самолётлари, юздан ортиқ вертолёт — улар тишларигача қуролланган”, деган у. 

Шугаев Америка армиясининг Афғонистондан шошиб қочиши ҳақида гапирар экан, бундан ҳам ёмонроқ сценарийни ўйлаш қийин эканини таъкидлаган. 

“Бундай ҳолатда улар ўзларини оёғига ўқ узди”, деган Шугаев.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

504

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг