Афғонистон шимолида болалар теракт қурбонига айланди

Олам

image

Афғонистоннинг шимолидаги Қундуз вилоятида бомба портлаши оқибатида икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Афғонистон Миллий армиясининг 217-Помир корпуси қўмондонлигига кўра, террорчилар Имом Соҳиб тумани Котурбулоқ қишлоғи яқинида йўл четига портловчи мослама ўрнатган. Ушбу ҳудуд яқинида болалар майдончаси бўлган.

Ҳозирча бирон бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Маҳаллий ҳокимият портлаш ортида “Толибон” ҳаракати турибди, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошида “Толибон” вакиллари Қатар пойтахти Доҳада ўтказилаётган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралардан чиқди. 

Шундан сўнг, Афғонистондаги терактлар ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. Хусусан, 11 февраль куни Кобул ва Жалолобод шаҳрини боғлайдиган магистраль йўлда БМТ делегациясига қуролли ҳужум уюштирилди. Бундан ташқари, 13 февраль куни тонгда Қандахор провинциясидаги портлаш оқибатида 12 полициячи ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон теракт портлаш "Толибон"

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг