Афғонистонда БМТ делегациясига ҳужум қилинди. Қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 11 февраль куни Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистондаги миссиясига тегишли иккита автомобилга қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Ariana News” телеканали маҳаллий полициядаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳужум мамлакат пойтахти Қобул ва Жалолобод шаҳрини боғлайдиган магистраль йўлда содир бўлган. Бунинг оқибатида, автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси ҳалок бўлган ва у бошқараётган транспорт воситаси дарёга тушиб кетган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, жами беш киши ушбу ҳужумда қурбон бўлган. Бироқ вафот этганларнинг БМТ ходими ёки миссия қўриқчилари эканлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Афғонистоннинг Майдан-Вардак провинциясидаги қуролли тўқнашув оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон БМТ

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг