Афғонистонда намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма юз берди
Олам 30 Январь 15:37
4582
Афғонистоннинг Майдан-Вардак провинциясидаги намойишлар пайтида норозилик кучлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида отишма юз берди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ториқ Арйенга кўра, намойишчилар орасида қуролланган одамлар бор бўлган ва хавфсизлик кучлари ўт очишига тўғри келган.
Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 12 киши яраланган. Уларнинг орасида полиция ходимлари ҳам бор.