Песков Украинага ракетага қарши қурол бериш нимага олиб келишини айтди

Олам

image

Украинага Американинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг етказиб берилиши можарони янада узоқ давом этадиган ва Украина учун оғриқли қилади, аммо Россиянинг мақсадларини ўзгартирмайди. Бу ҳақда РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

“Кеча сиз билан биргаликда бундай мақсад ҳақида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига оид расмий баёнотлардан билиб олдик. Яна бир бор такрор айтаман, бу Украина томони учун можарони узоқроқ ва оғриқли қилади, аммо бу бизнинг мақсадимизни ва якуний натижани ўзгартирмайди”, дейди Песков.

Матбуот котиби, шунингдек, Россия ва Украинани музокаралар столига ўтказиш учун ҳамма нарса қилиниши керак, деган АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг собиқ раиси Майкл Мюлленнинг сўзларига ҳам изоҳ берди.

“Ҳозирги маъмурият, АҚШнинг амалдаги ҳарбий раҳбарлари собиқ ҳамкасбларининг фикрига қанчалик қулоқ тутишини билмаймиз. Бу бизга қоронғу. Ҳозирча биз амалдаги маъмурият, амалдаги ҳарбийларнинг қурол-яроғ етказиб беришни давом эттириш ва аслида бу можарони янада чўзиш нияти ҳақида расмий баёнотларини эшитяпмиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди. Шунингдек, Германия Украинага бир неча кун ичида аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг