Яна бир давлат Украинага ракетага қарши қурол беришини эълон қилди
Олам
−
11 Октябрь 2022
15110Германия Украинага бир неча кун ичида аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб беради. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Кристин Ламбрехт баёнот берди. Кейинроқ қолган учта ҳаво мудофааси Киевга юборилади.
“Киев ва бошқа кўплаб шаҳарларга ракета ҳужумлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага тезда етказиб бериш қанчалик муҳимлигини яққол кўрсатиб турибди. Яқин кунларда IRIS-T SLM тўртта замонавий ҳаво мудофаа тизимидан биринчиси Украина аҳолисини самарали ҳимоя қилишга тайёр бўлади”, дейди Германия Мудофаа вазири.
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети доирасида Германия ҳукумати Киевга умумий қиймати 11 миллион евро бўлган қишки ҳарбий техника етказиб беришга ваъда берди. IRIS-T ҳаво мудофаа тизимидан ташқари, Ламбрехт Греция ва Словакиядан 100 та танк етказиб берилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди.
Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди.
Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди.
LiveБарчаси