Ҳукумат ёғ импортига доир қарор имзолади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 1 июнь куни имзоланган қарори билан “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

•    Соя, арахис, зайтун ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1507101000, 1507901000, 1508101000, 1509101000, 1509900000);

•    Кунгабоқар ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512111000, 1512191000, 1512199002);

•    Пахта ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512211000, 1512291000).

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жорий йилнинг 29 январида қабул қилинганди. Қарор билан Ўзбекистонга хорижда ишлаб чиқариладиган 529 турдаги товар ва хизматларни давлат харидлари сифатида импорт қилиш тақиқланган.

Ўсимлик ёғи нархи атрофидаги вазият

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақида қонун қабул қилиб, Сенатга юборган эди.

Шундан сўнг, Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. 30 апрель куни Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди.

Ушбу соҳадаги мутахассис эса ёғ-мой ҚҚСдан озод қилингани билан нархлар тушмаслигини маълум қилди.

Шунингдек, биржа савдоларида техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари юзасидан 34 та пахта-тўқимачилик кластерларига нисбатан Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан иш қўзғатилганди.

Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам масъулларга аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига талабини қондириш бўйича кўрсатма берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёғ-мой

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар