Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди
Жамият
−
30 Апрель 2021
4173Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, 2021 йил майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
- Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
- ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Қонунга мувофиқ, жорий йил 1 майдан 31 декабргача:
- айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;
- тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақида қонун қабул қилиб, Сенатга юборган эди.
Шундан сўнг, Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.
Ушбу соҳадаги мутахассис эса ёғ-мой ҚҚСдан озод қилингани билан нархлар тушмаслигини маълум қилди.
LiveБарчаси