Ҳукумат қатъий карантинга қайтиш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, агар...
Жамият
−
24 Сентябрь 2020
70794Карантин. Бу кундалик ҳаётимиздаги асосий сўзга айланди. Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб карантин чораларининг кескин юмшатилиши ва одамларнинг ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби чораларга беписандлик билан муносабатда бўлишни бошлаши, бунинг оқибатида эса янги беморлар аниқланиши билан боғлиқ кундалик рақамларнинг ортиб бориши, экспертларнинг иккинчи тўлқин ва куз-қиш мавсумида беморлар кўпайиши борасидаги башоратлари мамлакат яна кучайтирилган карантинга қайтадими деган саволнинг такрор ва такрор кун тартибига чиқишига сабаб бўлмоқда.
Хўш, Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашса, қандай чора-тадбирлар кўрилади? Агар вазият ёмонлашса яна карантинга ёпилиш эҳтимоли ҳақида аниқ маълумотни билиш мумкинми?
Ушбу саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:
“Ўзбекистон ҳукумати агар COVID-19 қайд этиш ҳолатлари юқори тезликда ошиб бораверса, қатъий карантин чораларига қайтишга қарор қабул қилиши мумкин.
Сўнгги кунларда ҳар куни 600дан ошиқ янги ҳолатлар қайд этилмоқда. Чунки аҳоли карантин қоидаларига тўла риоя этмаяпти. Вируснинг кенг тарқалиб кетиш эҳтимоли юқори, бунинг натижасида эса вазият оғирлашиши мумкин. Ҳукумат эса вазиятдан келиб чиқиб бир қатор чекловчи чораларни, жумладан қатъий карантин жорий қилишга мажбур бўлади”.
Дунё бўйича Ўзбекистон пандемиянинг биринчи тўлқини даврида кучайтирилган карантин чораларини қўллаган иккинчи мамлакат бўлди. Бундан аввал, Қозоғистонда биринчи тўлқин даврида карантин чоралари иккинчи бор кучайтирилган эди. Ўзбекистонда сўнгги бор кучайтирилган карантин 10 июлдан 31 июлгача деб эълон қилинган эди. Кейинроқ у 15 августгача узайтирилди. Агар Республика махсус комиссияси яна карантинни кучайтиргудек бўлса, у қандай бўлади. Бу ҳақда Нурмат Отабеков шундай шундай дейди:
“Фикримча, бу лекин икки ой аввалгидек кенг кўламли карантин бўлмайди. Бироқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга йўналтирилган турли вариантлар бўлиши мумкин.
Республика аҳолиси муайян ва оддий мажбуриятлар - ниқобни тўғри тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептиклардан фойдаланиш ва қўлларни тез-тез ювиш масъулиятини унутмаслиги керак”.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 53 667 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 49 832 нафари соғайган, 445 нафари вафот этган.
LiveБарчаси