Марказий Осиёда рекорд: Қозоғистонда касалланганлар 51 мингдан ошиб кетди
Олам
−
08 Июль 2020
9041Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони бир кечада 1376 нафарга ортиб, умумий зарарланиш ҳолатлари 51 059 тага етди. Беморларнинг 16 298 нафари ёки 31,9 фоизи соғайган. Ўлим ҳолатлари эса 264 тани ташкил этмоқда.
Айни вақтда Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг юқори ўринда кетмоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими инқироз ҳолатига келиб қолган. Беморлар учун жойлар етарли эмас, шунингдек оғир беморларни қабул қилиш учун техник имкониятлар ҳам паст даражада.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғи билан 5 июлдан бошлаб мамлакатда яна карантин эълон қилинди.
Биринчи карантин чекловлари жорий йилнинг 16 мартидан 11 майига қадар давом этган эди. Қозоғистон ўз ҳудудида иккинчи марта карантин жорий этган дунёдаги биринчи мамлакат бўлиб қолмоқда.
6 июль куни Қозоғистонга коронавирусга қарши курашда назарий ва амалий кўмаклашиш учун россиялик шифокорлар гуруҳи етиб келди.
Тўқаевнинг фикрича, мамлакатда эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор бўлгач, одамлар бемалолгарчиликка берилган, ижтимоий масофа сақламаган, ниқоб тақмаган. Ҳукумат эса халқни касаллик ва унинг оқибатлари ҳақида ахборотлаштириш ишларига етарлича эътибор қаратмаган. Бунинг оқибатида сўнгги 15 кун ичида касаллик қайд этилиши юқорилаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь