+220. ССВ тунда коронавирусга чалинганлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

2020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 220 нафарга ошиб, 53 667 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    101 нафари Тошкент шаҳрида;
•    35 нафари Қашқадарё вилоятида;
•    19 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида;
•    12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида;
•    7 нафари Фарғона вилоятида;
•    5 нафари Навоий вилоятида;
•    3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган. 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 3 390 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг