“Икки 15 бир 30”: СЭС раиси ўринбосарлари қайта ўз ўрнига тайинланди

Local

image

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Манбага кўра, Нурмат Отабеков Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Отабеков 2020 йилдан шу вақтга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Худди шу йилдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг илм-фан ва инновация бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатаётган Ботиржон Қурбанов эса СЭС қўмитасининг раис ўринбосари лавозимига ўтди. 

Шунингдек, Қобилжон Ҳайитов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланган. У авваллари Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси Бухгалтерия бўлими давлат солиқ бош инспектори бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан  бугунгача Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қўмитага айлантирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўзгаришлардан сўнг “СЭС” раҳбари ўтирган ўрнини йўқотмаганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends