“СЭС” раҳбари ўтирган ўрнини йўқотмади
Жамият
−
31 Январь 2023
8849Бугун, 31 январь куни қатор давлат органларида лавозим ўзгаришлари кузатилмоқда.
Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан бугунгача Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Баҳодир Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қўмитага айлантирилган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўз лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Маълумот учун, Юсупалиев Баҳодир Қаҳраманович 1972 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
2015-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб фаолият юритган.
2017 йилда эса Юсупалиев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
2020 йилнинг апрелидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.
Қўшимча ўрнида, бугун, 31 январь куни Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси