Ҳилоланинг ҳам ҳаёти таҳлика остида – Туркияда вафот этган Нодира Қодированинг акаси
Жамият
−
11 Декабрь 2019
25659Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Туркия пойтахти Анқарада “Адолат ва тараққиёт” партиясидан депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ тергов-суриштирув натижалари ҳали ҳам очиқлангани йўқ. Унинг акаси Муҳаммадали Қодиров куни кеча Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситаларига интервью бериб, депутатнинг уйида ишлаб келган иккинчи уй хизматчиси ўзбекистонлик Ҳилола Ўнарбоеванинг ҳам ҳаёти таҳлика остида эканини маълум қилди. У ўз интервьюсида шундай дейди:
“Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ишлаган иккинчи хизматчи Ҳилола Анқара шаҳрида полиция томонидан шубҳали тарзда қўлга олингани ва уни мамлакатдан чиқариб юбориш (депорт) бўйича қарор чиқарилганини айтишди. Афсуски, бундай бўлмаган, Ҳилолани мамлакатдан чиқариб юборишмаган. У ҳамон депутат Ширин Уналнинг уйида яшаб келмоқда. 3-4 кун аввал Ҳилола билан гаплашдим. “Сен бўлган воқеаларни яхши биласан, илтимос, буларни очиқ ва аниқ айтиб бер. Сенинг ҳам ҳаётинг таҳликада эканини яхши биламан. Сен ҳақиқатларни айт ва мен сенга ҳам ёрдам берай”, деб айтдим. Афсуски, бечора қиз “ҳеч нарса билмайман”, деб йиғларди. У йиғлашдан ўзини тўхтата олмаяпти ва ҳеч нарсани айтмаяпти. Буни қандай тушуниш мумкин?”, дейди Муҳаммадали Қодиров.
Нодира Қодированинг акаси синглисинининг жасади Ўзбекисонга олиб келингандан сўнг, унинг танасида ўқ изи битта эмас иккита бўлгани, шунингдек суд-тиббий экспертиза вақтида жасаднинг ички аъзолари буткул олиб ташлангани, жасаднинг танасида зарбалардан қолган излар борлигини айтиб чиққанди. Унинг қайд этишича, Нодира Қодирова билан бир уйда ишлаган Ҳилола Ўнарбоева бўлиб ўтган воқеаларни ипидан игнасигача билади, аммо депутат Ширин Уналнинг босими ва таҳдидлари остида буларни айтмаяпти. Боиси унинг ҳам ҳаётида хавф остида бўлиши мумкин.
“Иккинчи хизматчи Ҳилола синглим билан боғлиқ воқеаларни бошидан то охирига жуда яхши билади. Балки, унга депутат Ширин Унал тарафидан босим ўтказилаётгандир. Босим ўтказиляпти, таҳлика остида яшаяпти. Синглимнинг вафоти билан боғлиқ иш қачон охирига етса, ҳақиқат ўшанда маълум бўлади ёки йўқ. Лекин қиз (Ҳилола Ўнарбоева) бу воқеанинг қурбони бўлади. Уни депорт қилишганини айтишди, аммо у ҳамон Анқарада яшамоқда. У менга синглим вафот этган кундан буён ташқарига чиқмаётгани, чиқаришмаётганини айтди. Бу қиз бўлиб ўтган воқеаларни билади ва айтмаяпти. Агар айтса, депутат Ширин Унал ҳақиқатни ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга етзказишимизни яхши билади ва Ҳилола билан бунинг олдини олиб ҳисоб-китоб қилиб бўлган. Шунинг учун қиз қўрққанидан ҳеч нарса гапирмаяпти.
Бир воқеалар ортидан яна бир қизнинг ҳаёти таҳликада қолмоқда. Илтимос, бу иш ёпди-ёпди бўлишига изн берманг. Қотиллар, жиноятчилар ўз жазосини олсин”, дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Нодира Қодированинг вафоти юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Хонадон эгаси Ширин Унал Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганини таъкидламоқда. Қодированинг акаси эса синглиси жиноят қурбони бўлгани, унга икки жойидан ўқ узилгани, қолаверса, дўппосланганини айтмоқда.
Октябрь ойи ўрталарига келиб, Ширин Унал воқеа бўйича биринчи баёнотини берди ва унда Нодира ўз жонига қасд қилгани, унинг руҳий хасталиги бўлганини айтиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, QALAMPIR.UZ’га Нодира Қодирова ҳам, ўзбекистонлик иккинчи уй ишчиси Ҳилола Ўнарбоева ҳам ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз, суғуртасиз депутатнинг уйида ишлаб келгани маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь