ҲАМАС гаровдаги 6 киши ва 4 жасадни Исроилга қайтаради

Олам

image

ҲАМАС ҳаракати бир ҳафта ичида гаровдаги олти кишини озод қилишини ва яна тўрт нафар ҳалок бўлган асирнинг жасадини Исроилга топширишини маълум қилди. Бу ҳақда кеча, 18 февраль куни гуруҳ баёнотига таяниб, AFP хабар берди.

Исроил томони ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

ҲАМАС баёнотига кўра, ўлганларнинг жасадлари 20 февраль куни Исроил томонига топширилади, 22 февраль эса ҳаракат яна олти нафар тирик гаровга олинганларни озод қилишга ваъда бермоқда.

“The Jerusalem Post” уларнинг номларини эълон қилди: Омер Венкерт, Элий Коэн, Авраам Менгисто, Таль Шохам, Омер Шем Тов ва Хишам ал-Саед. Уларнинг яқинлари бу ҳақида хабардор қилинган.

“Улардан тўрт нафари 2023 йил 7 октябрдан бери асирликда. Икки киши Ғазода қарийб 10 йилдан бери асир қолмоқда”, деб ёзади “The Jerusalem Post”.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 16 январь куни Исроил, ҲАМАС, АҚШ ва Қатар вакиллари Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди. Келишув 19 январь куни кечқурун кучга кирди ва ҲАМАС уч нафар шахсдан иборат биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган. 25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди. 1 февраль куни ҲАМАС гаровдаги 3 нафар исроилликни,Исроил эса 83 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Шунингдек, 8 февраль куни ҲАМАС гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувнинг бешинчи босқичи доирасида Қизил Хочга уч нафар гаровга олинган исроилликни топширди. Исроил эса ҲАМАС 183 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг