“Дўзахдан чиққан бақир-чақир”. Трамп ва Нетаньяху жанжаллашиб қолди

World

−

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эронга қарши ҳарбий ҳужумларни қайта бошлаш масаласида телефонда кескин тортишиб қолди. Суҳбатдан хабардор манбалардан бири икки етакчи ўртасидаги мулоқотни “дўзахдан чиққан бақир-чақир жанжали” деб таърифлади. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, икки етакчи ҳафта охирида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Эронга қарши ҳужумларни қайта бошлаш масаласида кескин келишмовчиликка борган.

Исроил Бош вазири девони эса Трамп ва Нетаньяху бир-бирига бақиргани ҳақидаги хабарларни рад этиб, суҳбат зиддиятли руҳда ўтмаганини билдирган.

Келишмовчиликнинг асосий сабаби – Эрон билан боғлиқ кейинги ҳаракатлар. Трамп маъмурияти Теҳрон билан келишувга эришиш учун дипломатик имкониятлардан фойдаланмоқчи. Нетаньяху эса Эрон ҳукумати ҳокимиятда қолар экан, унинг ядровий таҳдидини бутунлай бартараф этиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

“Financial Times” газетасининг жорий йил 10 ноябрь кунги хабарида ҳам араб давлатлари раҳбарлари Нетаньяҳунинг Эронга қарши урушни қайта бошлаш учун Трампга босим ўтказаётганидан хавотир олаётгани айтилган.

Музокаралардан хабардор дипломатнинг сўзларига кўра, Нетаньяху ҳужумларни қайта бошлашга кўндириш учун Трампга ҳар куни қўнғироқ қилмоқда. Бироқ Оқ уй ичидаги ва ташқарисидаги айрим шахслар янги ҳарбий операциянинг олдини олишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон билан урушни якунлаш бўйича келишувга энди эҳтиёж йўқлигини билдирган эди. Шунингдек, Эрон билан музокараларни қайта бошлашга уринаётган вице-президент Жей Ди Вэнсга ички сиёсат билан шуғулланишни топширган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends