ҲАМАС гаровдаги яна уч нафар исроилликни озод қилди (видео)

Олам

image

ҲАМАС Исроилга уч нафар гаровга олинган шахсни топширди. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч қўмитасига таяниб, Исроил армияси хабар беди.

“Қизил Хоч маълумотига кўра, уч нафар гаровга олинган шахс топширилди ва улар Ғазо секторида Исроил армияси кучларига топширилмоқда”, дейилади баёнотда.

“The Times ofIsrael”  нашрининг ёзишича, озод қилинганлар – 56 ёшли Охад Бен Ами, 52 ёшли Эли Шараби ва 34 ёшли Ор Леви. Аввалига Бен Ами ҲАМАС автомобилидан тушган, ундан кейин Шараби ва Леви чиққан.

Қизил Хоч озод этилган гаровга олинганларни Ғазодаги Исроил хавфсизлик хизмати вакилларига топширади, шундан сўнг улар ватанига олиб чиқилади. Ор Леви Гиватаим шаҳридан бўлиб, у 2023 йил 7 октябрь куни Нова фестивалида ўғирлаб кетилган. Унинг рафиқаси Эйнав қуролли тўқнашув чоғида ҳалок бўлган.

Эли Шараби эса Беэри кибуцидан гаровга олинган. Унинг рафиқаси ва қизлари ўлдирилган, ўзи ва укаси Ёсси эса асирга олинган эди. Укаси асирликда ҳалок бўлган. Охад Бен Ами ва унинг рафиқаси Раз Бен Ами ҳам Беэридан ўғирлаб кетилган. Раз Бен Ами 2023 йил ноябрь ойида ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида озод қилинган. Шунингдек, бугунги алмашинув доирасида Исроил 183 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 18 нафар маҳбусни озод қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 16 январь куни Исроил, ҲАМАС, АҚШ ва Қатар вакиллари Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди. Келишув 19 январь куни кечқурун кучга кирди ва ҲАМАС уч нафар шахсдан иборат биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган. 25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди. 1 февраль куни ҲАМАС гаровдаги 3 нафар исроилликни, Исроил эса 83 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС гаровдаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг