Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари лавозимидан “учди”
Жамият
−
29 Январь
15740Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланди.
Қайд этиш жоизки, Холмирза Ниёзов 2022 йилнинг февралидан бери шу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Бунгача у Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори билан Ниёзовнинг ўрнига Ботир Олимбеков Баҳодирович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У бунга қадар Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Томди туманининг олдинги ҳокими Қайрат Алдабергенов ишдан олинганди. 27 январь куни Орзумурод Умаров Файзуллаевич ушбу туманнинг ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь