Томди туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
27 Январь
9479Бугун, 27 январь куни Орзумурод Умаров Файзуллаевич Навоий вилоятидаги Томди тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Томди тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда бир қатор ташкилий масалалар юзасидан фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган.
Нормат Турсунов йиғилишда Орзумурод Умаров туман ҳокими вазифасига, Жусипбек Каримбоев Куанишевич эса туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганини эълон қилган.
Маълумот учун, бунга қадар Орзумурод Умаров Томди тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Томди туманининг олдинги ҳокими Қайрат Алдабергенов ишдан олинганди. Ўшанда Орзумурод Умаров зиммасига туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилганди.