Томди тумани ҳокими лавозимидан “учди”
Жамият
−
23 Декабрь 2023
11387Навоий вилояти Томди тумани ҳокими Қайрат Алдабергенов ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Бугун, 23 декабрь куни Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Қайрат Алдабергеновни туман ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.
Ушбу қарор Халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Шунингдек, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юзасидан ҳам ахборот берилди.
Томди тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Орзумурод Умаров зиммасига юклатилди.
Маълумот учун, Қайрат Алдабергенов 1966 йили Навоий вилояти Нурота туманида туғилган. Миллати - қозоқ. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк Молия академиясини тугатган.
2009-2020 йилларда Халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутати бўлган. 2014 йили “Дўстлик” ордени билан мукофотланган бўлса, 2021 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь