Суд раиси ЙТҲда вафот этди

Жамият

image

Бугун, 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси Азиза Мирзаева 39 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

“Олий суд жамоаси жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси Азиза Мирзаеванинг бевақт вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади Олий суд хабарида.

QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Олий суд матбуот котиби Сурайёхон Хўжамқулова билан боғланди. Унинг билдиришича, Азиза Мирзаева йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Азиза Мирзаева 2024 йил декабрь ойида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси лавозимига тайинланган.

QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек боксининг афсонавий вакилларидан бири, мамлакат тарихидаги илк жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг