Андижонда Cobalt йўл ажратувчи устунларга урилиб, икки кишини жароҳатлади
3-саҳифа
−
1173 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Cobalt ҳайдовчиси қувиб ўтиш вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи устунларга урилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 18:00 ларда туман ҳудудидаги Олтин водий маҳалласи орқали ўтувчи D-138 автомобиль йўлининг 18-километрида содир бўлган.
1992 йилда туғилган М.И. Cobalt русумли автомашинада “Қўрғонтепа – Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган бўлган. У олдинда кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш жараёнида йўлни ажратиб турувчи устунчаларга урилиб, бошқарувни йўқотган.
Оқибатда ҳайдовчи ҳамда автомашинадаги йўловчи Ш.М. турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Damas ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламай, бошқарувни йўқотиб, олдинда кетаётган Зил-131 юк машинасининг орқа қисмига бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси