Оҳангаронда фожиа: Lacetti уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

3-саҳифа

−

visibility1434 timer1 дақиқа

image

Кеча, 26 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси соат тахминан 21:00 ларда Оҳангарон туманининг Шодмалик маҳалласидан ўтган А373 автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Х. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 1982 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Cobalt йўл четидаги дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг