Зойир Мирзаевнинг тайинланганига бир ҳафта ҳам бўлмаган ўринбосари “қовун туширди”
3-саҳифа
−
12 Февраль 2022
58151Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимининг тайинланганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлмаган биринчи ўринбосари Холмирза Ниёзов тонгги соат 07:00 га йиғилиш чақиргани айтилган хабар тарқалди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати бугун, 12 февраль куни соат 07:00 да ҳақиқатан ҳам мажлис ўтказилганини тасдиқлади.
Бугун эрталаб ушбу вазиятга аниқлик киритиш учун Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратулло Одинаев Тошкент вилояти ҳокимлигига борган.
Инспекция ходимлари соат 07:10 атрофида ҳокимият биносига кириб борганда, мажлис ўтказилаётганини аниқлаган. Бироқ, йиғилганлар вазирлик вакилларини кўриши билан мажлисдан чиқиб кетган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд.
“Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.
Қайд этиш керак, бу ходимларнинг иш вақтидан бошқа соатларда мажлис ўтказилаётгани билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ, жорий йилнинг 6 февраль – ҳафтанинг якшанба куни бўлишига қарамасдан Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманларида вилоят ҳокими Ботир Зарипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси