Бухоро вилояти ҳокими якшанба бўлишига қарамай, 3 туманда мажлис ўтказди
Жамият
−
06 Февраль 2022
10281Бугун, 6 февраль – ҳафтанинг якшанба куни Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманларида вилоят ҳокими Ботир Зарипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилган.
Қайд этилишича, бугун дам олиш куни бўлишига қарамай, Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманларида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўтказган.
Хабарга кўра, Ботир Зарипов Ўзбекистонда дам олиш куни деб берилган, ҳатто, "календар"га қизил билан белгилаб қўйилган санада Бухоро тумани Кунжиқалъа маҳалласидаги маданият марказида ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари билан йиғилиш ўтказган. Йиғилишда тумандаги 36 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонларни хатловдан ўтказиш, одамларни тадбиркорликка ўргатиш масалалари муҳокама қилинган.
Кейин, ҳокимбува худди шу каби йиғилишни Вобкент ва Ғиждувон туманларида ҳам ўтказган.
Агар вилоят Матбуот хизматининг расмий саҳифасига эътибор берадиган бўлсак, ўтган ҳафтадаги якшанба яъни 30 январь куни ҳам Қоровулбозор туманида Ботир Зариповнинг йиғилиш ўтказганини кўриш мумкин.
LiveБарчаси