ЖССТ пандемиянинг тугаши ҳақида гапира бошлади
Олам
−
07 Декабрь 2020
16322Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси тугаши эҳтимоли ҳақида баёнот берди. Бироқ ташкилот унинг тугаши учун барча кучларни сафарбар қилишга чақиряпти. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияни кўпайтириш керак.
Сўнгги ҳафталарда коронавирусга қарши вакциналарни синаш натижасида ижобий натижалар қайд этилди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, пандемиянинг якуни ҳақида орзу қилиш мумкин. Шунингдек, Гебрейесус янги пандемиядан сақланиш учун БМТ давлатларини вакцина ва хавфсизлик чоралари учун инвестиция киритишга чақирди.
Бундан ташқари, ЖССТ директори нисбатан бой давлатлардан вакцинага етиш пойгасида камбағалроқ давлатларни четда қолдирмасликни сўради. У COVID-19 пандемияси глобал инқироз эканини, шу сабабдан халқаро даражада муҳим воситаларни тенг тақсимлаш кераклигини таъкидлади.
“Пандемия соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз, шунингдек, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳадаги инқироз эканини кўрсатди”, деган Гебрейесус.
ЖССТ директори вакциналарни оммавий сотиб олиш ва тарқатиш қўшимча 4,3 млрд доллар инвестиция талаб қилишини тахмин қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиядаги “Спутник V” вакцинасидан ташқари, АҚШда ҳам бир нечта вакцина синовлари муваффақиятли якуния етиб қолди. Буюк Британия биринчилардан бўлиб Pfizer компанияси ишлаб чиққан вакцинани рўйхатдан ўтказди. Унинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил қилганди.
Шунингдек, Moderna компанияси ҳам ўз вакцинаси 95 фоиз самара кўрсатганини маълум қилди.
LiveБарчаси