Коронавирусга қарши америка вакцинаси қарийб 95 фоиз самара кўрсатди

Саломатлик 3315
image

Американинг Moderna компания ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцина самарадорлиги 94,5 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маълум қилинишича, препаратнинг учинчи босқич синовларида шундай натижага эришилган.

Компания хабарида синовлар самарадорликни ўрганиш протоколларида кўрсатилган статистик мезонларга жаоб бериши таъкидланган.

Жорий йилнинг 27 июль куни Moderna коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи босқич синови бошланганини маълум қилганди. Унда 30 мингга яқин кўнгилли иштирок этган. Бу синов вақтида вакцина билан эмланиш бўйича энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Аввалроқ, Россиянинг “Спутник V” вакцинаси 92 фоиз, Германиянинг BioNTech ва Американинг Pfizer компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина 90 фоиз самарали экани маълум бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3
t
×