Россиянинг “Спутник V” вакцинаси 92 фоиз самарали экани исботланди

Олам

image

Россияда ўтказилган коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси синовларининг учинчи босқич биринчи оралиқ таҳлилига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда вакцинанинг Twitter саҳифасида хабар берилган. 

"Спутник V" вакцинасининг самарадорлиги 92 фоизни ташкил этди", дейилган хабарда.

Таъкидланишича, препаратнинг самарадорлиги кўнгиллилар вакцинанинг биринчи дозасини олганидан 21 кун ўтиб, маълумотларни дастлабки оралиқ таҳлил қилиш асосида исботланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилганди.

Аввалроқ, Германиянинг BioNTech ва Американинг Pfizer компаниялари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина инфекцияни олдини олишда 90 фоиз самарали экани исботлангани ҳақида хабар бергандик. 

Турли манбаларга кўра, дунёда коронавирусга қарши 200 дан ортиқ вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 51 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС ВАКЦИНА

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг