АҚШ бир шарт билан хорижликларнинг мамлакатга киришига рухсат бермоқчи
Олам
−
16 Октябрь 2021
12763Жорий йилнинг 8 ноябридан бошлаб, АҚШга кирмоқчи бўлган чет элликлар Америка ҳукумати ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналар билан коронавирусга қарши тўлиқ эмланган бўлиши керак. Бу ҳақда мамлакат Давлат департаменти маълум қилди.
Оқ уй, бундан бироз аввал, чет элликларнинг АҚШ чегараларини кесиб ўтиши учун COVID’га қарши эмланишни талаб қиладиган янги чоралар 8 ноябрдан кучга киришини айтган эди.
“Бугун Оқ уй эълон қилган янги кириш сиёсатига кўра, Қўшма Штатларга бораётган чет элликлар COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганлигини исботлаши шарт. Бу 8 ноябрдан кучга киради. Вакциналар FDA (АҚШ тиббий регулятори) томонидан тасдиқланган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланган бўлиши керак”, деган Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Нед Прайс.
Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтда ЖССТ коронавирусга қарши Американинг Moderna ва Pfizer, Европанинг Jannsen ва AstraZenecа, Хитойнинг Sinopharm, Sinovac, шунингдек Ҳиндистоннинг Serum Institute of India компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакциналарни фавқулодда ишлатишга рухсат берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь