Путин хушхабарни етказди. Дунёда биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

Олам 17894
image

Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда РФ Президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда илк бор янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди", деган Путин.

Шунингдек, Путин ҳукуматга бепул вакцинация ўтказиш ва аҳолининг 60 фоизини куз-қиш мавсуми олдидан гриппга қарши эмлашга кўрсатма берган.

Гриппга қарши эмлашда хавф гуруҳига кирувчи 75 фоиз одам қамраб олиниши кераклиги қайд этилган.

Бундан ташқари, Путин вакцинация қилиш жараёнида ихтиёрийлик принципини унутмасликка чақирди. Президент вакцина олиш одамларнинг ўз хоҳиши эканини, аммо кейин улар ўзи ва оила аъзолари саломатлиги учун жавобгар бўлишини айтиб ўтган.

Маълумот учун, Россияда рўйхатдан ўтказилган вакцина Гамалеи номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган. Унинг синовида қатнашган барча кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1009
Рейтинг: 3
t
×