Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш ва вакцина сотиб олишга 3 трлн ажратмоқчи
Жамият
−
28 Октябрь 2020
7851Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларининг чекланган миқдорига кўра, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатларига 3 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида айтилган. Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Ушбу Қонун билан белгиланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фақат 2021 молия йили давомида фойдаланилади.
2021 молия йили охиригача фойдаланилмаган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар келгуси молия йилига ўтказилмайди.
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан жорий йил учун соҳани ривожлантириш дастурларини шакллантириш, шунингдек юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш фақат уларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори доирасида амалга оширилади.
Бунда, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзларининг жорий харажатлар таркибидаги дастурий ва бошқа харажатларига ажратиладиган маблағларни қайта тақсимлаш ваколати берилади.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган қарорлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ваколат берилади.
Қонун билан республика бюджетидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар чекланган миқдорлари 3,43 трлн сўм этиб белгиланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь