Ўзбекистонда эмланишдан бош тортганлар билан қандай йўл тутилади?

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ҳукумат вакиллари депутатларга аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай ташкил қилинаётгани тўғрисида ахборот бергани хабар қилинганди.

Қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев жавоб берди.

“Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди”, деди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қатламига берилиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу рўйхатга нуронийлар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликлари бор фуқаролар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари, МТМ ва мактаблар ўқитувчилари кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

1330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг