Буюк Британия Pfizer’нинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

Олам

image

Буюк Британия Pfizer (АҚШ) ва BioNTech (Германия) компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши BNT162b2 вакцинасини оммавий қўллашга рухсат берди ва бу борада Европадаги биринчи давлатга айланди.

Мамлакат Ҳукумати 40 миллион доза вакцинага буюртма берган.

Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вакцинадан фойдаланиш кейинги ҳафтадан бошланади. Бир неча ойлик клиник синовлардан сўнг, агентлик мутахассислари вакцина қатъий хавфсизлик, сифат ва самарадорлик стандартларига жавоб беради, деган хуосага келган.

Аввалроқ, Pfizer ва BioNTech компаниялари улар ишлаб чиққан BNT162b2 вакцинаси 90 фоиз самара кўрсатгани ҳақида маълум қилганди. Кейинроқ бу кўрсаткич 95 фоизга чиқарилди.

Компаниялар АҚШга ҳам ушбу вакциналардан етказиб бериш учун тегишли идораларга ариза берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус вакцинаси

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг