ЖССТ эпидемиологи “omicron” нега тез тарқалаётганини айтди
Олам
−
07 Декабрь 2021
12567Коронавруснинг янги “omicron” штаммининг дунёда тез тарқалиши сўнгги ойларда кузатилган халқаро авиақатновларнинг кўпайиши билан боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассиси ва Халқаро тропик тиббиёт федерацияси президенти, профессор Сантяго Мас Кома шундай фикр билдирди.
“Ҳозирда ҳар бир мамлакатда “omicron” штамми аниқланган ҳолатлар сони “delta” каби тез тарқаладими ёки янги тўлқин пандемиясини келтириб чиқарадими, деган хулосага келиш учун жуда оз”, дея қўшимча қилган мутахассис.
Эпидемиолог ниқоб тақишни давом эттириш, ижтимоий масофани сақлаш ва коронавирус инфекциясига қарши эмлашни давом эттириш кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябр куни аниқланган эди. Шундан сўнг ЖАР, Гонконг ва бошқа давлатларга тарқалди. Бугунги кунда “omicron” 27 та давлат ҳудудида аниқланган.
Унинг асосий хусусияти – ўта юқумли ва инсоннинг касал бўлиб тузалиш ва вакциналаш орқали орттирган иммунитетига чап бериб ўта олади. ЖССТ янги штаммни “хавотирли” деб тан олиб унга грек алифбосининг 15-ҳарфи – “omicron” номини берган эди.
Аввалроқ Жанубий Кореяда яшовчи Ўзбекистон фуқароси ва унинг оила аъзолари коронавируснинг "omicron" штаммига чалингани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, "omicron" Россияга ҳам кириб келди.
Маълумот учун, Американинг Johnson & Johnson (J&J) компанияси “omicron”га қарши вакцина яратиш устида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Озода Чориева
LiveБарчаси