“Omicron”дан ўлим даражаси бўйича маълумот берилди
Саломатлик
−
30 Декабрь 2021
9858Коронавируснинг “omicron” штаммида олдинги COVID-19 тўлқинларига нисбатан ўлим даражаси 75 фоизга пастроқ. Бу ҳақда Жанубий Африкадаги Юқумли касалликлар миллий институти тадқиқотчилари ва уларнинг Претория университетидаги ҳамкасблари маълумотларига таяниб, “The Telegraph” ёзмоқда.
Олимлар Гаутенг провинциясининг Тшван шаҳрида шифохонага ётқизилган беморларни кузатган, ушбу жой янги штамм тарқалишининг дастлабки эпицентрига айланган. Уларнинг аниқлашича, шифохонага ётқизилган беморларнинг 4,5 фоизи “omicron” туфайли вафот этган бўлса, коронавируснинг олдинги тўлқинларида бу кўрсаткич 21,3 фоизга етган.
Тадқиқотчилар, шунингдек шифохонага ётқизилганларнинг ярмидан камроғи кислород терапиясига муҳтожлигини аниқлаган, эски штаммларда бу кўрсаткич 99,5 фоизга етган. Реанимацияга муҳтож бўлганлар сони ҳам анча камлиги кузатилган — олдинги эпидемияларда 4,3 фоиз бўлган бўлса, “omicron”да 1 фоиз.
Бундан ташқари, “omicron” тўлқинида шифохонага ётқизилган беморлар ўртача 4 кундан кейин, аввалги тўлқинларда эса 8,8 кунда уйга жўнатилган.
“Оmicron”нинг биринчи глобал эпицентри бўлган Тшване шаҳрида касалликнинг оғирлиги, вафот этганлар сони ва шифохонада қолиш муддати қисқарган”, дея хулоса қилган олимлар.
Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 нинг янги B.1.1.529 варианти илк бор ноябрь ойи ўрталарида Ботсвана ва Жанубий Африкада аниқланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь