“Спутник V” коронавирусга қарши самара бермай қўйгани айтилди
Олам
−
24 Октябрь 2023
4910Дунёдаги биринчи рўйхатга олинган коронавирус вакцинаси бўлмиш “Спутник V”, COVID-19 нинг янги – “Омикрон” штамми пайдо бўлиши билан ҳимоявий хусусиятини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда “Спутник V” вакцинаси ишлаб чиқарган Гамалей маркази бошлиғи Александр Гинзбург маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Спутник V”нинг асл нусхаси дастлабки икки йил давомида, яъни 2020-йилнинг августидан 2022-йил июлигача COVID-19 дан ҳимоя қилган. Бироқ 2022 йилнинг ёзи ўрталаридан бошлаб коронавируснинг “Омикрон” 1, 2 ва 3 вариантлари пайдо бўлгач, вакцинанинг самарадорлиги саккиз бараварга камайиб кетган. 4 ва 5-вариантлар пайдо бўлганида, самарадорлик 20 бараваргача тушган.
“Ва “омикрон” (“Кракен”) нинг XBB.1.5 версияси пайдо бўлганида – бу 2023 йилнинг январида эди – “Спутник V” вирусдан ҳимоя қилишни бутунлай тўхтатди. Шунинг учун ўтган ёзда вакцинанинг антиген таркибини ўзгартириш зарурати туғилди”, дея қўшимча қилган олим.
Унинг сўзларига кўра, марказ олимлари лабораторияда вакциналарнинг янги вариантларини тайёрлаган ва улар билан марказ ходимларини эмлашган. Вакцинанинг клиник синовлари давом этмоқда ва 10 декабрда якунланади. Одамлар янги вакцина билан 2024 йилнинг март ойидан эмланишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида аллақачон топилган штамм бошқаларга қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятига эга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь