Жошуа “аср жанги”га розилик беради

Спорт 2363
joshua

Профессионал бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа 20 миллион доллар эвазига Александр Усикнинг мутлақ чемпионлик унвони учун Тайсон Фьюри билан жанг қилишига розилик беради.

“Биз келишувга эриша олсак, турли йўл билан бирор нарсани ҳал қилишимиз мумкин. Боксни тушунадиган ҳар бир инсон Тайсон ва Усик ўртасидаги инкор этиб бўлмайдиган жангни кўришни истайди”, дейди промоутер Френк Уоррен.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри жорий йилнинг 10 октябрь куни америкалик Деонтей Уайлдерни (42-2) нокаутга учратиб, ўзига тегишли WBC ва The Ring титулини сақлаб қолган эди.

Александр Усик эса 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуани мағлуб этган ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.

Шундан сўнг, Жошуа эҳтимолий реванш бўйича шартнома бандини фаоллаштириб, чемпионлик камарларини қайтариб олмоқчи бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Жошуа – Усик реванш жанги 2022 йилнинг февраль-март ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 2.8
t
×