У ўз унвонларини қайтариб олади – Жошуанинг промоутери
Спорт
−
23 Декабрь 2021
3300“Matchroom boxing” промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Энтони Жошуа ва WBА, WBО ва IBF йўналишлари чемпиони Александр Усик ўртасидаги реванш жанги ҳақида фикр билдирди.
Унинг фикрича, британиялик боксчи хатоларини тўғирлаб, иккинчи жангга пухта тайёргарлик кўра олади.
“Жошуа ўз ишини қилади ва унвонларини қайтариб олади. Энтони – жангдан кейин хатолари устида ишлайдиган йигит. У биринчи жангни миллион марта кўрди ва доимий рақишда спорт залида ишламоқда. Жошуа рингга энг яхши жангчи сифатида қайтишини маълум қилди. “Менимча, буларнинг барчаси реванш жанги учун муҳим. Биз Усик нималарга қодирлигини жуда яхши биламиз ва унинг имкониятларини пасайтирмоқчи эмасмиз. Мен Александр услубига ўзгартиришлар киритмайди, деб айтмадим”, дейди Хирн.
Шунингдек, британиялик промоутер боксчиларнинг иккинчи жангидаги ҳал қилувчи омил нима эканини айтди:
“Жанг давомида Жошуа ўз зарбасини бера олади, бу эса Усикка катта зарар етказади. Демак, куч ва ўлчамдаги устунлик узоқ йўлни босиб ўтади”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этган ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритган.
Аввалроқ Усик Жошуа билан реванш олишдан қочиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
LiveБарчаси