Фьюри ва Жошуа билан музокара ўтказяпмиз – Усикнинг промоутери
Спорт
−
20 Декабрь 2021
2610Оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Александр Усикнинг (19-0, 13 КО) промоутери Александр Красюк ўз мижозининг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, украиналикнинг жамоаси Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа билан эҳтимолий жанг бўйича музокара олиб бормоқда.
“Ҳозирча эълон қилиниши мумкин бўлган аниқ янгилик йўқ. Биз Фьюри ва Жошуа билан музокара ўтказяпмиз. Бизда янги йилга қадар вақт бор. Катта эҳтимол билан “лўлилар қироли”нинг навбатдаги рақиби Диллиан Уайт бўлади”, дейди Красюк.
Шунингдек, Красюк Усик ва Жошуа ҳақидаги реванш жанги ҳақида гапириб ўтди:
“Усик ва Жошуанинг реванши? Биласизми, гап Жошуанинг нима истаётгани ҳақида эмас. Бунинг бир нечта шартлари мавжуд, уларнинг ҳар бири бажарилиши керак. Жуда қийин комбинация, лекин биз буни амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Усик реваншдан қочиши эҳтимоли ҳам бор”.
Эслатиб ўтамиз, боксчиларнинг реванш жанги 2022 йилнинг биринчи ярмида бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этган ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь