Жошуа ғалаба қозонишига умид қилгандим – Тайсон Фьюри

Спорт 4450
image

Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари соҳиби Тайсон Фьюри украиналик Александр Усикнинг Энтони Жошуа устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди. “Лўлилар қироли” жангда Жошуанинг ғалаба қозонишини истаганини маълум қилди. 

“Усик ўз вазифасини бажарди, мен билганим шу. У жангда ғалаба қозонди ва унга омад тилайман. Мен жангни томоша қилдим ва ўзим учун айтарли ҳеч нарса содир бўлмади. Усик ғалаба қозонганидан хафа бўлдим. Жангда Жошуанинг ғалаба қозонишига умид қилгандим, лекин у мағлуб бўлди. Ҳаётим давомида бир нарсани англаб етдим: ҳеч қачон бировларнинг ишига бурун суқмайман. Натижа менга тааллуқли эмас”, дейди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Александр Усик британиялик Энтони Жошуани мағлуб этди ва супер оғир вазн тоифасида WВА (Супер), IBF, WBО ва IBО чемпионлик камарларини қўлга киритди. Жанг 12 раунд давом этди, якунда ҳакамлар 116:112, 117:112, 115:113 ҳисобида украиналик боксчининг ғалабасини қайд этишди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 2.9
t
×