Бокс. Усик тўртта чемпионлик камари учун баҳсда Жошуани мағлуб этди
Спорт
−
26 Сентябрь 2021
8526Кеча, 25 сентябрь куни Англия пойтахти Лондон шаҳрида супер оғир вазндаги чемпионлик жанги бўлиб ўтди. “Тоттенхэм Хотспур” аренасида рингга кўтарилган украиналик боксчи Александр Усик британиялик Энтони Жошуага қарши жанг қилди.
12 раунд давом этган жанг сўнгида ҳакамлар бир овоздан украиналик собиқ жаҳон чемпионининг ғалабасини қайд этишди. Ҳисоб: 117-112, 116-112, 115-113. Шу тариқа, Усик меҳмонда британиялик боксчидан оғир вазн тоифасида WBA (Супер), IBF, WBO ва IBO камарларини тортиб олди.
Жангдан аввал Усик интервью бериб, Жошуага қийин бўлишини ва у камарларини йўқотиши мумкинлигини айтган эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Александр ўз фикрларини британиялик боксчи ватанида, ҳамюртлари кўз олдида жанг қилаётгани ва мухлислар босими остида қолиши билан асослаган эди.
Маълумот ўрнида, IBF камарига эгаси Александр Усик “Тоттенхэм Хотспур” аренадаги жангини қўшиб ҳисоблаганда фаолияти давомида 19 марта курашга отланиб, барчасида ғалаба қозонган. Энтони Жошуа 26 марта рингга кўтарилган ва 24 ғалабага эришган.
LiveБарчаси