Жошуа чемпионлик унвонларини йўқотиши мумкин – Усик
Спорт
−
23 Сентябрь 2021
5477Бокс бўйича ярим оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ Жаҳон чемпиони Александр Усик WBA, WBO, IBF ва WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа билан бўлажак жангга тайёрлиги ҳақида гапирди. Александр ва Энтони дуэли жорий йилнинг 25 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Усик сўзларига кўра, Жошуа учун қўшимча қийинчиликлар мавжуд. Уй аренаси омили ва мухлислар босими, шунингдек, ўз услубига яқин спарринг рақибларни топа олмаслик британиялик боксчининг зарарига ишлаши мумкин.
“Ишончим комилки, гарчи Жошуанинг фойдасига турли сабаблар бўлса ҳам уни енгишим мумкин. Ҳа, у супер юлдузга айланди – худди мен каби. Энтони Лондон Олимпиадасининг олтин медали соҳиби, оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони. Лекин мен у билан жанг қилишдан қўрқмайман. Нима учун? Бу менинг фаолиятимда супероғир вазн тоифасидаги энг катта жанг. Лекин ғалаба қозонишимга ишонаман. Рақибни нокаут ёки очколар эвазига таслим этишнинг фарқи йўқ. Агар асабийлашсам, кучсизланиб қоламан. Мен ҳозир хотиржамман. Тан оламан, Жошуанинг жангларини анчадан буён кузатиб келаман”, дейди украиналик боксчи.
Александр Усик жанг Жошуа учун асабий тарзда ўтишини тахмин қилмоқда:
“Умуман олганда, бу жанг “AJ” учун асабий тарзда ўтади. У ўз уйидаги томошабинлар олдида чиқиш қилади. Ҳатто, чемпионлик унвонларини йўқотиши ҳам мумкин. Жошуа менинг услубимдаги спарринг рақибни ҳуч қачон топа олмайди”.
Эслатиб ўтамиз, IBF камарига даъвогар Александр Усик фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Энтони Жошуа 25 марта рингга кўтарилган ва 24 ғалабага эришган.
LiveБарчаси