Фьюридан нокаут: “Лўлилар қироли” тахтни сақлаб қолди (видео)

Спорт

image

Бугун, 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида профессионал бокснинг WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони унвони учун жанг бўлиб ўтди. Унда британиялик Тайсон Фьюри (32-0-1) америкалик Деонтей Уайлдерни (42-2-1) чуқур нокаутга учратди. 

Жанг давомида ҳар икки боксчи бир неча марта нокдаун ҳолатига тушди. Бироқ жисмоний имконияти юқорироқ бўлган “Лўлилар қироли” 11-раундда ўнг қўлдаги кучли зарбаси эвазига жангга нуқта қўйди ва чемпионлик унвонини сақлаб қолди. Жанг ғолиби катта эҳтимол билан украиналик Александр Усикка қарши мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Дастлаб, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 24 июлига белгиланган эди, аммо британиялик чарм қўлқоп устасининг коронавирусга чалингани туфайли қолдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб боксчининг ушбу жангдаги кафолатланган гонорари 30 миллион долларни ташкил қилади. “Бронза бомбардимончи” эса 20 миллион доллар гонорарга эга бўлади.  Бундан ташқари, Фьюри трансляциялардан тушадиган фойданинг 60 фоизига ҳам эга бўлиши маълум қилинди.

Маълумот учун, бу боксчилар ўртасидаги 3-тўқнашув бўлди. Бунга қадар илк жангда кучлар тенг келган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Фьюри Уайлдерни техник нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

613

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг