Жиззахда вафот этган боғча боласининг жасади ариқдан топилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Жиззах вилоятида боғча боласи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Боланинг жасади дала майдонидан оқиб ўтувчи ариқдан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 февраль куни соат 09:00 ларда вилоятнинг Дўстлик туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари назоратсиз қолдириши оқибатида 3 нафар вояга етмаган бола ташкилот ҳовлисидан чиқиб кетган.

Шундан сўнг, шу куни соат 13:00 ларда 1 нафар 2021 йилда туғилган қиз боғчадан тахминан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги майдонидан оқиб ўтувчи ариқдан вафот этган ҳолда топилган.

Мазкур ҳолатда Жиноят кодексининг 192-11 (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207- (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини, ҳолат бўйича бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентдаги мактаб ҳудудидан 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах боғча боласи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг