Термизда 20 дан ортиқ болани Damas’да ташиган ҳайдовчи ушланди
3-саҳифа
−
16:08 343 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 21 нафар боғча боласини ташиган Damas ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Термиз шаҳрида мактаб олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган йўл-патруль хизмати ходимлари Damas автомобилини тўхтатганида машина салонида 21 нафар вояга етмаган болалар ташилаётганлиги аниқланган.
“Ходимлар томонидан бир нечта йўловчи автомобиллари тўхтатилиб, болажонлар боғчага етказилди. Ушбу ҳолат учун ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилиб, муассаса мудирасига бу совуққонлигининг аянчли оқибатлари тушунтирилди”, дейилади хабарда.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра, болаларни бу тартибда ташишдан ота-оналарнинг ўзлари ҳам хабардор ва рози бўлган.
“Инсон ҳаёти билан боғлиқлигини тушунтириб ўтишди. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди. Қилган қоидабузарлигимдан минг афсусдаман ва пушаймонман”, деган ҳайдовчи.
Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига маълумот учун юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда икки ҳайдовчи Damas’да 56 нафар боғча боласини ташигани аниқланганди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь