Тошкентдаги мактабда 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилди
3-саҳифа
−
13 Февраль
26666Тошкентдаги мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси ўлик ҳолатда топилди. Бу ҳақда “Millar“ дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 10 февраль куни кечки соат 20:00 лар атрофида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги мактаблардан бирида содир бўлган.
Бош прокуратурага кўра, мактабнинг 3-cинф ўқувчиси, 10 ёшли бола футбол ўйнаш учун мактабнинг спорт майдонига келган. Шу вақтда у майдонда бўлган йигитларга ҳожатхонага боришини айтган. Аммо орадан вақт ўтиб, бола қайтиб келмагач, майдондаги йигитлар уни қидирган ҳамда ўқувчини майдон олдидаги девор ёнидан ҳушсиз ҳолда топган.
Шундан сўнг, мактаб директори ўринбосари келиб, болани дарҳол йўловчи машинада шифохонага олиб борган. Шифокорлар болага клиник ўлим ташхисини қўйган.
Ҳозирда марҳум боланинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
"Бола дарс жараёнида вафот этмаган. Ҳолат шанба куни юз берган, бу куни бошланғичларга дарс бўлмайди. Ўғлим билан параллел синфда ўқийди. Ҳар куни бирга келиб футбол ўйнашади. Маҳалламизда болалар майдончаси йўқ. Камералар фақат мактабга кириш жойида бор", дейди таълим маскани атрофида яшовчи оналардан бири.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь