Жиззахда боғча боласи вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Дўстлик туманида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолатга изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, 15 февраль куни Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган “Н.Ш.” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган.

"Ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда", дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода тарбиячи томонидан боғча боласи калтакланган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

боғча Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг