Бухорода тарбиячи боғча боласини калтаклади
3-саҳифа
−
24 Ноябрь 2023
7185Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси 2-3 ёшли болага нисбатан қўпол ҳаракатлар қилиб, уни калтаклагани тасвирланган видеолар тарқалди. Изоҳларда ёзилишича, ушбу ҳолат Бухоро вилояти Когон шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида рўй берган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Унга кўра, воқеа жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 09:30 ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, вазифасини қўпол равишда бажаргани учун тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Бошқарма ушбу ҳолатга ойдинлик киритар экан, боғча опанинг энди "тетапоя" қилган гўдакка нисбатан зўравонлиги акс этган кадрларни “тарбиячининг тартибга чақираётганлиги акс этган видеоёзув” дея аташи ажабланарли. Умид қиламизки, бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун қўштирноқ ичидаги “тарбиячи”га нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида маст аёл ўз қизини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси