Тошкентда маст аёл қизчасини катлаклади (видео)
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2023
14182Ижтимоий тармоқларда бир аёл маст ҳолатда қизини тепкилаб, унга турли ҳақоратли сўзлар айтаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган дўконда юз берган. Аниқлик киритилишича, ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани назоратида бўлиб, В.А. (она)нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, жабрланувчи В.И. (қизча) дарҳол шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
“Айни вақтда В.А.ни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч туманида аёл 3 нафар фарзандини уйига қўшиб ёқиб юбориш билан таҳдид қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь